1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Исмоил ан-Ниёзивий -

Абу Иброҳим Исмоил ибн Абдусодиқ ан-Ниёзивий имом-хатиб, фақиҳ, фозил эдилар. Абу Наср Ҳусайн ибн Абдулвоҳид аш-Шерозий ал-Ҳофиз ва Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Мусо ал-Баздавийдан таълим олганлар. Ўғиллари Маймун ибн Исмоил ўзларидан ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ҳақларида Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Ҳофиз ўзларининг «ал-Қанд» китобларида зикр қилганлар ва шундай деганлар: «Имом-хатиб Абу Иброҳим Исмоил ибн Абдусодиқ ан-Ниёзивий Самарқандга бир неча марта келганлар. Ҳижрий 494 (милодий 1102) йил зулҳижжа ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар».