Қози, раис Абу Юсуф Яъқуб ибн Муҳаммад ан-Нуҳий ан-Насафий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, қози Абул Фаворис Абдулмалик ибн Ҳасан ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилнинг шаъбон ойида таваллуд топиб, ҳижрий 523 (милодий 1130) йил зулқаъда ойининг йигирма бешинчисида, шанба куни кечаси Насафда вафот этганлар.