1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ан-Нуҳий -

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ан-Нуҳий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, шижоатли, сахий ва буюк олимлардан эдилар. Оталаридан ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олганлар. Насафда Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ» китобларини Абу Бакр ал-Баладийдан таълим олганлар. Насафдан Бухорога келганимда у кишини Бухорода учратдим, кейин Насафга жўнаб кетдилар. У зотни учратганим ҳижрий 551 (милодий 1157) йилнинг охирларида эди.