Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ан-Нуҳий ан-Насафий тўрт фарзанд кўрганлар. Шулардан иккитаси, яъни Исмоил ва Исҳоқ имом-хатиб, қолган икки фарзандлари, яъни Иброҳим ва Яъқуб олимларнинг раиси эдилар. Ўзлари Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Хузоийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса фарзандлари ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 459 (милодий 1068) йилнинг муҳаррам ойида Варка қишлоғида вафот этганлар. Тобутлари Насафга олиб борилиб, нуҳийлар қабристонида дафн қилинганлар.