1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Исмоил ан-Нуҳий -

Абу Муҳаммад Исмоил ибн Муҳаммад ан-Нуҳий Самарқандда қози ва имом-хатиб эдилар. Самарқандда ҳадис ёзиб олганлар. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ал-Ҳофиздан таълим олганлар. Ўзларидан Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 423 (милодий 1033) йилнинг шаъбон ойида таваллуд топиб, ҳижрий 481 (милодий 1089) йилда Қурбон ҳайити куни Самарқандда вафот этганлар.