Абу Али Саъид ибн Нусайр ан-Нусайрий ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, қози ва имом эдилар. Оталари Наср ибн Аҳмад ан-Нусайрий ва Абу Наим ал-Ғубдинийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 493 (милодий 1101) йил зулҳижжа ойининг ўн саккизинчисида, пайшанба куни Самарқанднинг «Ҳоити ҳайён» кўчасида 58 ёшда вафот этганлар, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.