1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Саъид ан-Насафий -

Абу Усмон Саъид ибн Иброҳим ан-Насафий оталари ва Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Яман, Ҳижоз, Ироқ, Хуросон ва Мовароуннаҳрда бўлганлар ва у ердаги уламолардан таълим олганлар. Фозил, ишончли муҳаддис, адиб ва шоир ҳам эдилар. Бу кишидан Али ибн Муҳаммад ал-Марвазий, Муҳаммад ибн Имрон ал-Иштиханий ва Абул Фазл Мансур ибн Наср ал-Коғазий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 341 (милодий 953) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.