1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муътамид ан-Насафий ал-Макҳулий -

Абул Маолий Муътамид ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Макҳулий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, боболари Абул Муаййиндан «ал-Луълуёту фи аз-зуҳд» китобини ривоят қилганлар. Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Исфаройинийдан таълим олиб, устозларидан «Ахбору Макка» («Макка хабарлари») китобини ривоят қилганлар. Ҳижрий 346 (милодий 958) йилнинг зулҳижжа ойида таваллуд топиб, ҳижрий 430 (милодий 1039) йилда вафот этганлар.