Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Мустағфирий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, Абул Аббос Жаъфар ал-Мустағфирийнинг ўғилларидан. Насафда оталаридан кейин имом-хатиб бўлганлар. Оталаридан ва кўп машойихдан таълим олганлар. Ниҳоятда илмли эдилар ва хайрли ишлар қилардилар. Бу киши ҳақларида Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида зикр қилганлар. Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ул-Бухорий» китобларини Абу Али ал-Ҳожибийдан таълим олганлар. Эшитган ҳадислари саҳиҳ эди.