Абу Муҳаммад Ҳаммод ибн Шокир ал-Мадиний ан-Насафий Насаф шаҳридан. Бу киши ишончли ва буюк муҳаддислардан эдилар. Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»ларини Абу Исо ат-Термизийдан, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалонийдан ва Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхийдан ривоят қилганлар. Ироқ ва Шомда ҳам бўлиб, у ердаги олимлардан таълим олганлар. Бу кишидан Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»ларидан таълим олганлар. Абу Муҳаммад ал-Мадиний ҳижрий 311 (милодий 924) йил зулқаъда ойидан 7 кун қолганда, душанба куни вафот этганлар.