Абул Муаййад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Моймарғий ан-Насафий фозил имом эдилар. Мадинаи Мунавваранинг имоми Муҳаммад ибн Мансур аш-Ширвонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилнинг рабиъул аввал ойида Моймарғ қишлоғида таваллуд топганлар. Ўғиллари Аҳмад эса ҳижрий 481 (милодий 1089) йилнинг шаъбон ойида таваллуд топганлар.