Абу Бакр Муҳаммад ибн Моноз ал-Кубиндавий . Фозил имом эдилар. «Шуъба» номи билан танилгандилар. Аҳмад ибн Жаъфар ан-Насафий ва Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Касбавийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 493 (милодий 1101) йил сафар ойининг учинчисида, якшанба куни Насафда 63 ёшда вафот этганлар.