Абу Лайс Наср ибн Мунзир ан-Насафий ал-Кубиндавий. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Мисрда бўлиб, у ердаги машҳур олимлардан таълим олганлар. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар. Дажла дарёсида сувга ғарқ бўлганлар.