1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳамза ал-Комилий -

Абу Яъло Ҳамза ибн Муҳаммад ал-Комилий Насаф олимларидан. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида айтадилар: «ал-Комилий қарилик чоғларида мендан, Жаъфар ибн Муҳаммад ат-Тубанийдан, Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Маккийдан, Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Жавбақий ва бошқа машойихлардан ҳадис ёзиб олардилар. Ҳижрий 419 (милодий 1029) йилда жумодул охир ойининг йигирма еттинчисида, сешанба куни 76 ёшда вафот этганлар».