Абу Абдураҳмон Муоз ибн Яъқуб ан-Насафий ал-Косаний. Зоҳид, олим, тақводор ва солиҳ кишилардан эдилар. Ҳижрий 219 (милодий 834) йилда жомеъ масжидини қурганлар. Шунингдек, «Сиккат уз-зуҳҳод»да (Зоҳидлар кўчаси) масжид, таҳоратхона ва қудуқ қурганлар. Бу кўча «Абу Абдураҳмон аз-Зоҳид» деб ҳам номланган эди. Насафда бўлганимда қабрларини зиёрат қилганман.