Абу Салама Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Кожарий. Лайс ибн Наср ал-Кожарийдан таълим олганлар. Бу кишидан Абу Туроб Исмоил ибн Тоҳир ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 410 (милодий 1020) йил зулҳижжа ойининг йигирма еттинчисида жума намозидан кейин вафот этганлар. Шанба куни дафн қилинганлар.