1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Қаллосий ан-Насафий -

Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қаллосий ан-Насафий Насафда имом эдилар. Самарқанд қозиси Мансур ибн Аҳмад ал-Ғазакийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Самарқанд имомларидан бўлган Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 422 (милодий 1032) йилнинг ражаб ойида таваллуд топиб, ҳижрий 493 (милодий 1101) йил зулҳижжа ойининг ўн иккинчисида, жума кечаси Самарқандда вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.