Қози Абу Наср Аҳмад ибн Тоҳир ал-Фижакатий ан-Насафий Самарқандда боболари Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исо ал-Фижакасийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 522 (милодий 1129) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.