1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Имроний ал-Касбавий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Қосим ал-Имроний ал-Касбавий Касба аҳлидан. Касба Насаф қишлоқларидандир. Катта боболарининг исми Имрон бўлганлиги учун «ал-Имроний» деб нисбат берилган. Самарқандда раис ва вазир лавозимларида ишлаганлар. Кейинчалик ҳамма ишларини қўйиб, умрларининг охирида Абу Исмоил Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ҳалимийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 513 (милодий 1120) йилнинг зулқаъда ойида 83 ёшда Касба қишлоғида вафот этганлар.