Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ан-Насафий аш-Шоҳидий Насаф аҳлидан. Дастлаб оталари Абдулваҳҳоб аш-Шоҳидийдан, кейин Абу Наср Лайс ибн Наср ал-Кожарий ва Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 412 (милодий 1022) йилнинг жумодул аввал ойида Кешда вафот этганлар. Насафда дафн қилинганлар.