Абу Наср Муҳаммад ибн Яъқуб ас-Саломий ан-Насафий Насаф аҳлидан. Кучли шайх, тўғри сўз олим ва кўп ҳадис билувчи эдилар. Абу Наср ас-Саломийнинг фарзандлари бўлмаган. Насафда минора қурганлар ва: «Ҳазал буржу лий би манзилат ал-валад» (Бу минора менинг учун фарзанд ўрнидадир), деганлар. Насафда оталаридан ва Абу Амр Бакр ибн Муҳаммад ан-Насафийдан, Бухорода Абу Саъид Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ар-Розийдан, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Соиғдан, Кармана ва Сарахс уламоларидан таълим олганлар. Бу кишидан Абул Аббос Жаъфар ал-Мустағфирий ва Абу Бакр Муҳаммад ал-Баладий ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Карминийдан Абу Ҳафс Умар ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларидан таълим олганлар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йили Насафда вафот этганлар.