Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Луқмон ас-Суводий. Муҳаммад ибн Ақийл ал-Балхий, Аҳмад ибн Ҳам ас-Саффор, Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Боҳилий, Солиҳ ибн Абу Румайҳ ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ишончли муҳаддис эдилар. Ҳижрий 371 (милодий 982) йилда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ақийл ал-Балхийнинг «ал-Жомеъ» китобларини шахсан муаллифдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 374 (милодий 985) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.