Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Роҳибий Насаф шаҳрининг фахрли адиб ва шоири эдилар. Боболари Абу Амр ар-Роҳибийдан, Абул Фаворис Аҳмад ибн Жумъа, Лайс ибн Наср ал-Кожарий ва Абу Бакр Исмоил ибн Муҳаммад ал-Фарротийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 347 (милодий 959) йилнинг шаъбон ойида таваллуд топиб, ҳижрий 426 (милодий 1036) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.