Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Бакр ар-Роҳибий ал-Фароизий Насаф аҳлидан. Бу киши Абу Яъло Aбдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Муҳаммад ибн Толиб ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Маҳмуд ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 385 (милодий 996) йилнинг зулҳижжа ойида вафот этганлар.