Абу Саъид Халаф ибн Сулаймон ад-Дириздаҳий ҳам Диризда қишлоғидан. Шайх ва ишончли муҳаддис эдилар. Илм ўрганиш учун Ироқ, Шомда бўлиб, Ҳишом ибн Аммор ад-Димашқий, Суфён ибн Вакеъ, Муҳаммад ибн Башшор, Муҳаммад ибн Мусанно ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу киши – Иброҳим ибн Маъқалнинг қариндошлари. «Муснад»ни таълиф қилганлар. Ҳижрий 300 (милодий 913) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.