Исмоил ибн Яъқуб ад-Дужоканий ан-Насафий - Дужокан (Насаф қишлоқлари)дан бўлиб, шайх ва ҳофиз ал-Қуръон эдилар. Самарқандга келиб, у ернинг машойихларидан таълим олганлар. Ҳижрий 482 (милодий 1090) йилнинг шаъбон ойида Насафда вафот этганлар.