Абу Муҳаммад Абдураҳим ибн Зайд ад-Дорий ан-Насафий Насаф олимларидан. Хуросонга бораётганларида Абул Аббос ал-Мустағфирий билан бирга сафарда бўлганлар. Насафда Абу Аҳмад Қосим ибн Муҳаммад ал-Қантарийдан, Иштихонда Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Иштиханийдан, Кушонияда Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушонийдан, Бухорода Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Исмоилийдан таълим олганлар. Абул Аббос ал-Мустағфирий айтадилар: «Мен у кишидан битта ҳадис ёзиб олганман. Ҳижрий 396 (милодий 1006) йилнинг ражаб ойида 30 ёшда вафот этганлар».