Абул Муаййид Маймун ибн Абул Ало ал-Ҳотимий ан-Насафий насафлик олимлардан. Бу киши Насафда узоқ муддат қози бўлганлар. Боболари Абу Али Ҳасан ибн Ади ал-Ҳотимийдан таълим олганлар. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилда туғилиб, ҳижрий 513 (милодий 1120) йил ражаб ойининг ўн тўққизинчисида, жума куни кечаси Насафда вафот этганлар.