1445 йил 28 шаввол | 2024 йил 07 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Жийлоний -

Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жийлоний шу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Насаф аҳлидан бўлиб, кейинчалик Бухорода яшаганлар. Фиқҳ илмининг пешқадам олимларидан ва фозил кишилардан эдилар. Насафда Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олганлар. Ал-Азрақийнинг «Ахбору Макка» («Макка хабарлари») ва Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларидан таълим берган. Ҳижрий 485 (милодий 1093) йилда Насафда таваллуд топганлар.