Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Баладий қози, ҳадисни яхши кўрувчи муҳаддис эдилар. Абу Муҳаммад ат-Тарсусий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ва Абу Бакр ибн Идрис ал-Жаржароийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олганлар ва устозлари ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида маълумот қолдирганлар.