1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан ал-Батхудоний ан-Насафий -

Абу Али Ҳасан ибн Абдуллоҳ ал-Батхудоний ан-Насафий - Батхудон (Насаф қишлоқлари)дан. Бу киши шайх, фозил, солиҳ, ҳалолу покиза, чиройли сийратли қори эдилар. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олганлар. Ҳижрий 491 (милодий 1099) йил муҳаррам ойининг биринчисида Батхудон қишлоғида туғилиб, ҳижрий 551 (милодий 1157) йили Насафда вафот этганлар.