Абу Яъқуб Юсуф ибн Абу Бакр ал-Ибсаний - Ибсан (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан. Бу киши шайх, фозил, қори, чиройли сийратли ва кўп ибодат қилувчилардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ал-Баладийдан таълим олганлар. Насафда бўлганимда ал-Азрақийнинг «Ахбору Макка» («Макка хабарлари») китобини шу кишида ўқиганман. Ҳижрий 478 (милодий 1086) йилнинг сафар ойида туғилиб, ҳижрий 552 (милодий 1158) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.