1446 йил 14 шаввол | 2025 йил 12 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Аҳмад Муҳаммад ал-Устуғдодизий -

Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Устуғдодизий солиҳ шайх, адабиётшунос олим бўлиб, камгап эдилар. Ғазнага борганлар ва султон Маҳмуд ибн Сабуктегиннинг фарзандларига адабиётдан таълим берганлар. Кейинчалик ватанларига қайтиб, доимо ибодат билан машғул бўлганлар. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ва Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абу Бакр ар-Розийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ан-Нахшабий таълим олганлар. Ҳижрий 439 (милодий 1048) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар. Жанозаларида Насафнинг кўп қишлоқ аҳли ҳозир бўлган.