1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Устуғдодизий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Осим ал-Устуғдодизий Насаф аҳлидан. Фақиҳ, фозил ва солиҳ олимлардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо аз-Зарир ар-Розий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд ас-Симнатийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Тоҳир ан-Насафий ва ўғиллари таълим олганлар. Ҳижрий 378 (милодий 989) йили зулҳижжа ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.