1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Туфайл ат-Тамимий ал-Ажир -

Туфайл ибн Зайд ат-Тамимий ал-Ажир Насаф аҳлидан. Имом ал-Бухорий Насафга келганларида шу кишининг уйларида бўлганлар. Туфайл ал-Ажирдан Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф «Ҳикоёту ат-Туфайл ибн Зайд» («Туфайл ибн Зайд ҳикоялари») китобини ривоят қилганлар. Аҳад ал-Ажирнинг айтишларича, боболари Туфайл ибн Зайд Имом ал-Бухорийдан: «Намозда рукуъ ва саждада неча марта тасбеҳ айтиш керак?» – деб сўраганлар. Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий: «Янбағи салосу тасбийҳот фис-салоти яъни фир-рукуи вас-сужуд» (Намозда рукуъ ва саждада уч марта тасбеҳ айтиш дуруст), – деганлар. Имом ал-Бухорий эса: «Менда: «Изо вазаъа раъсаҳу лис-сужуди вастамкана жоза» (Агар бошини саждага қўйиб, жим турса ҳам жоиз), деган бир ҳадис бор», – деб жавоб берганлар».