1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Шубий ал-Офуроний -

Абул Фазл Шубий ибн Абдуллоҳ ал-Офуроний Офурон (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан бўлиб, «Шоҳ» лақаби билан танилган эдилар. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Муҳаммад ибн Маҳмуд, Муҳаммад ибн Закариё ва Муҳаммад ибн Бужайрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.