1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Марвазий ал-Марғабоний -

Абу Амр Аҳмад ибн Абул Бахтарий ал-Марвазий ал-Марғабоний асли марвлик бўлиб, Марғабон (Кеш қишлоқлари) қишлоғида яшаганлари учун шу нисбат берилган. Марвда Абул Аббос Аҳмад ибн Саъид ал-Маъдоний, Абул Фазл Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Ҳаддодий, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Исмоилий ва Абу Али Зоҳир ибн Аҳмад ас-Сарахсийдан таълим олганлар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йилдан кейин вафот этганлар.