Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Кеший Кешнинг пешқадам олимларидан. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким айтадилар: «Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Кеший шайхларимиз Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший ва Фатҳ ибн Амр ал-Кешийдан ҳадис илмидан таълим олар эдилар. Бу икки шайх ҳам ҳижрий 250 (милодий 865) йилда 118 ёшга кириб вафот этганлар». Абу Жаъфар Муҳаммад ал-Кеший ҳижрий 339 (милодий 951) йилнинг шаввол ойида ҳажга кетаётганларида Ҳамадонда вафот этганлар.