1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдулҳамид ал-Кеший -

Абу Муҳаммад Абдулҳамид ибн Ҳумайд ал-Кеший - Кеш (Насаф шаҳарлари) дан. «Абд Ҳумайд» лақаби билан танилган эдилар. Бу киши буюк имомлардан бўлиб, ҳадис жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Язид ибн Ҳорун ва Абдураззоқ ибн Ҳаммомдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муслим ибн Ҳажжож, Абу Исо ат-Термизий, Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ва бошқа улуғ муҳаддислар ҳадис ривоят қилганлар. Дунёнинг кўп мамлакатидан бу зотдан таълим олиш учун келганлар. Ҳижрий 249 (милодий 864) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.