1446 йил 14 шаввол | 2025 йил 12 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ас-Субахий -

Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Субахий Субах (Насафдан олти фарсах узоқликдаги Ҳирор қишлоқлари) дан, «ал-Луълуий» (Гавҳарчи) номи билан танилган эдилар. Гавҳар сотиб тижорат қилиб юрганлари учун шу нисбат берилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Кейинчалик Бухорода яшаганлар. Ҳовлилари тижоратчилар тўпланадиган жой (мажмаъ ат-тужжор) эди. Ҳижрий 553 ёки 554 (милодий 1159 ёки 1160) йили Бухорода вафот этганлар.