1446 йил 14 шаввол | 2025 йил 12 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ас-Субахий ал-Кеший -

Имом Муҳаммад ибн Али ас-Субахий ал-Кеший Кешда яшаганлар. Кешдаги мадрасада дарс берганлар. Бу кишидан таълим олиш учун Фарғона ва Мовароуннаҳрдан келганлар. Бу киши қози Абу Али Ҳусайн ибн Хизр ан-Насафийнинг шогирдларидан бўлиб, шу зотдан таълим олганлар. Имом Абдулхолиқ ибн Муҳаммад аш-Шиконий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Самарқандда вафот этиб, Чокардиза қабристонининг «Боб ул-машҳад» деган жойида дафн қилинганлар.