Яҳё ибн Ҳорун ал-Хушминжакатий ас-Сарром - Хушминжакат (Кеш қишлоқлари)дан бўлиб, ёшликларидан ҳадис илмига қизиқар эдилар ва аҳли сунна муҳаддисларидан ҳадис ёзиб олардилар. Насафга икки-уч марта келганлар. Бу киши Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг «Тафсир ал-Килабий» ва «Китоб уд-далоил вал-муъжизот» («Далиллар ва муъжизалар китоби») номли асарларини муаллифнинг ўзларидан таълим олганлар. Ҳижрий 420 (милодий 1030) йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.