Ядухкат – Фарғона қишлоқларидан.
Адиб Абу Муҳаммад Абдулжалил ибн Муҳаммад ал-Ядухкатий Самарқандда Журжония саройининг халифаси эдилар. Абу Ҳафс Умар ибн Мансур ал-Баззоз ал-Ҳофиздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 435 (милодий 1044) йилнинг арафа кунида таваллуд топиб, ҳижрий 498 (милодий 1105) йилда вафот этганлар.