Нуқода – Фарғона қишлоқларидан.
Имом Умар ибн Ҳусайн ан-Нуқодий ал-Фарғоний шу қишлоқдан бўлиб, Кеш шаҳрида яшар эдилар. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олганлар. Ҳижрий 525 (милодий 1132) йилнинг зулқаъда ойида пайшанба куни Кешда вафот этганлар.