Имом Абдулазиз ибн Абдураззоқ ал-Марғиноний - Марғинон шаҳридан. Олтита ўғиллари бор эди. Уларнинг ҳаммаси олим ва солиҳ фарзандлардан бўлиб, мударрис ва фатво соҳиблари эдилар. Абдулазиз ал-Марғиноний олти ўғиллари билан чиқсалар, одамлар: «Қаранглар! Бир ҳовлидан еттита муфтий чиқди», – деб айтардилар. Абдулазиз ал-Марғиноний устозлари имом Абул Ҳасан Наср ибн Ҳасан ал-Марғинонийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари ҳадис ривоят қилганлар. Самарқандда ҳадис илмидан дарс берганлар. Кейинчалик Марғилонга қайтиб борганлар. Ҳижрий 477 (милодий 1085) йили Марғилонда 68 ёшда вафот этганлар.