Ломиш – Фарғона қишлоқларидан.
Абу Али Ҳусайн ибн Али ал-Ломиший фозил ва ҳақгўй имомлардан эдилар. Ҳақ гапни подшоҳларнинг юзига айтардилар. Фиқҳ илмини Абу Шужоъ ал-Алавийдан таълим олганлар. Ҳадис илмини эса қози Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Қассор ал-Ҳофиз, қози Муҳаммад ибн Ҳасан ан-Насафий, қози Ҳасан ибн Абдулмалик ан-Насафий ва Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамунийдан таълим олганлар. Хоқон Муҳаммад ибн Сулаймоннинг Марвдаги элчиси бўлганлар.