1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Карвоний -

Карвон – Фарғона қишлоқларидан.

Абу Убайд Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Карвоний шу қишлоқдан бўлиб, Ахсикасда (ҳозирги Асака) яшаганлар. Бу киши «ад-Даъавот вал-одоб вал-мавоиз» («Даъват, одоб ва ваъзлар») китобининг ровийсидир. Бу асарнинг муаллифи қози Абу Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Саждийдир. Муҳаммад ал-Карвонийдан Абул Музаффар Муштиб ибн Муҳаммад ал-Фарғоний ва Абул Қосим Муҳаммад ибн ас-Суфи ал-Ахсикатий ҳадис ривоят қилганлар.