Абу Абдураҳмон Қосим ибн Муҳаммад ал-Фарғоний Қабиса ибн Уқба, Абу Осим ан-Набийл, Абдуллоҳ ибн Юсуф ва Абу Ҳузайфа ан-Наҳдийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 261 (милодий 876) йили Исфаройинда вафот этганлар.
Ал-Фарғоний Бишр ибн Ҳорис ал-Ҳофийдан шундай ҳикоя қиладилар: «Бишр ал-Ҳофий: «Алҳамдулиллоҳ из лам ярзуқний зуҳда Аби Зарр. Ва лам яжъалний фил-жаҳли ка Аби Жаҳл» (Аллоҳим, Сенга шукур: мени Абу Зарнинг тақвосидан насибадор қилмадинг, аммо жоҳилликда Абу Жаҳл каби жоҳилу нодон ҳам қилмадинг), – деб айтар эдилар».