Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Фарғоний ас-Суфий Фарғонадан бўлиб, Бағдодда Жунайд Бағдодийдан таълим олганлар. Бу киши ҳақларида Абул Аббос Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Хашшоб: «Абу Жаъфар: «ат-Таваккулу бил-лисон юрисуд-даъво ват-таваккулу бил-қалби юрисул-ғино (Тил билан қилинган таваккулдан даъво, қалб билан қилинган таваккулдан эса бойлик қолади)», – деб айтардилар», – деганлар.