1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳусайн ал-Ғазақий -

Абу Али Ҳусайн ибн Абул Ҳусайн ал-Ғазақий ҳам Фарғонанинг Ғазақ қишлоғидан бўлиб, юқорида номлари зикр қилинган қози Абу Наср Мансур ал-Ғазақийдан дарс олганлар. Фақиҳ, фозил, зоҳид, ақлан ва жисмонан етук, фиқҳда, панду насиҳатда буюк эдилар. Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси таровеҳ намозида, Қуръон хатм қилингандан кейин қавмга қарата: «Қаруба раҳилий» (Вафотим яқинлашди) деб айтганлар. Ҳижрий 462 (милодий 1070) йилда вафот этганлар. Чокардиза қабристонининг «Машҳад ас-содот» деган жойида дафн қилинганлар.